Трахея стенозида тўқима ва ҳужайраларда жуда катта ўзгаришлар кузатилади. Ҳужайра органеллалари орасида митохондриялар ана шундай ўзгаришларга энг сезгири ҳисобланади. Митохондрияда нафас олиши, оксидланишли фосфорланиш ва бошқа мембрана ўтказувчанлиги билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг меёрда кечиши ички мембранада жойлашган нафас олиш тизимидаги энзимларнинг фаолликларига боғлиқлиги барчага маълум . Бу иш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универ-ситети, биология-тупроқшунослик факультети Одам ва ҳайвонлар физиоло-гияси кафедрасинининг илмий тадқиқот ишларига киради.