Қорамолчиликдан тери олиниб, бу хом-ашёдан пойафзал, турли чарм буюмлари ясалса, мол шохи ва туѐғидан атторлик буюмлари ясалади. Ичакларидан эса калбаса тайёрлашда фойдаланилади. Қорамоллар қонидан витаминли ун, альбумин, суякларидан суяк уни, жунидан эса, кигиз,пийма, мўйқалам ва чўтка тайѐрланади.
Арзон дағал ва ширали озуқаларни (беда, таббий хашаклар, яйлов озуқаси, силос, деҳқончилик чиқиндилари, шунингдек озиқ-овқат саноати чиқитларини) инсон учун фойдали маҳсулотларга айлантириши туфайли ҳам қорамоллар катта аҳамиятга эга.
Ш.А.Акмалхонов ва бошқаларнинг (1986 й) фикрича Республикамизда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришниниг кўпгина имкониятлари мавжуд бунинг учун қорамоллар маҳсулдорлигини оширишга селекция наслчилик ишларини янада ривожлантиришга сақлаш ва озиқлантириш шароитларини яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш мумкиндир.
Х.Амирхоновнин