Бузоқларнинг нормал ўсиши, ривожланишида ва юқори махсулдор бўлишида боқиш-парваришлаш шароитлари катта ахамиятга эга. Боқиш шароитлари ички аъзолар ва тўқималарнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Бу модда алмашувининг интенсивлиги ва йўналиш учун шарт-шароит яратади. Шунинг учун молларни қимматли озиқлантириш билан бирга соғлом бўлишини, улар яшайдиган ва махсулот берадиган шароитга мослашиб, юқори махсулдор сигир бўлиб ўсишини таьминлаш керак.