Тошкент вилоятининг иқлим шароитида баҳор ва куз фаслларида кўплаб гулчанг ўсимларни гуллашига қарамай, гулшираси кам бўлади. Асалари оиласига эрта баҳорги бериладиган озуқани, улар қуртчаларини (личинкаларини) озиқлантиришга сарфлайди. Иқлим шароитининг тез ўзгарувчанлиги гоҳида у асалариларни учиш фаолиятини ва асал тўплашини сусайтиради, ҳавонинг кескин исиши ёки ёғингарчиликларни кўп бўлиши ўсимликларни шира ажратишини тўхтатиб қўяди. Ана шу даврда асалари оиласининг ривожланиши тўхтаб қолади, она асалари тухум қўйишни қисқартиради, худди шундай, оилада ѐш насл миқдори камайиб қолади. Буларнинг ҳаммаси асалари оиласини ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади ҳамда асалари оиласини баҳор ва ёз фаслларида қўшимча равишда рағбағлантирувчи минерал озиқалар билан озиқлантиришни талаб этади. Асалари организмида модда алмашиниш жараёнида минерал моддаларнинг етишмаслиги туфайли физиологик жараёнларнинг бузилишига ва ҳатто, организмнинг нобуд бўлишигача олиб келади