Саноатда электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланиш йўлга қўйилганлиги сабабли, электр токи таъсиридан рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш, муҳим масалалар қаторига кириб бормоқда. Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни олдинроқ сезиш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам электр токи хавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилаш, тўсиқ воситалари билан таъминлаш, шахсий ва умумий муҳофаза тизимларини ўрнатиш ниҳоятда муҳим. Умуман, электр токи таъсири фақат биргина биологик таъсир билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ѐйи таъсири, магнит майдони таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинади. Буларни билиш ҳар бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради. Элeктр энeргияни сaнoaтдa вa xaлқ xўжaлигидa кeнг қўллaнишини ўсиши вa кeнгaйиши элeктр xaвфсизлигини тaъминлaш мaсaлaлaрини қўяди.