“Умумий кимёвий технология” фани кимёвий технологик жараёнларининг асосий қонунларини ўрганишни, кимё фармацевтика ишлаб чиқаришда кимёвий технологиянинг аҳамиятини оширишни, янги ишлаб чиқариш технологияларини яратиш ва уларни амалиётда қўллашни ўргатади. Бундан ташқари “Умумий кимёвий технология” фани технологик жараёнларнинг оптимал параметрларини аниқлаш усуллари, кимё - технологик жараёнларни ташкил қилиш учун керак бўлган саволларга ҳам алоҳида аҳамият беради.
Биотехнология йўналишида тахсил олаётган талабалар учун бу фан асосий ва фундаментал фанлардан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни интенсивлаш, иш унумдорлигини ошириш, экологик тоза ва чиқиндисиз самарадор технологияларни яратиш асосларини беради. Талабалар назарий курс билан бирга амалий машғулотларни ўтиб, турли типдаги кимёвий технологик системаларни тузиш, кимёвий реакторларни ҳисоблаш ва иссиқлик балансларини тузиш учун етарли билимларга эга бўлишади.