Мустақил давлатимизнинг гуллаб-яшнаши ёшларнинг жисмоний, ақлий, маънавий ва руҳий баркамоллигига, уларнинг саломатлигига боғлиқдир. Жисмонан соғлом, бақувват, руҳан тетик, ақл-заковатли ёшлар билан мамлакатимизнинг истиқболли келажагини тасаввур қилиш мумкин. Бугунги кунда соғлом авлодни шакллантириш энг муҳим вазифалардан биридир. Бунга энг аввало соғлом турмуш тарзини шакллантириш, турли маиший шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялашнинг моддий асосини белгилаш, яъни давлат томонидан иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш киради.