Назарий маълумотлар :
Уқалаш махсус усуллар билан организм тўкималарига механик равишда таъсир қилишга айтилади. Бир неча хил укалаш фарқ қилинади :
1) шифобахш укалаш, бундан турли касалликларда кенг фойдаланади ;
2) гигиеник укалаш, уни организмни соғломлаштириш ва касалликлар олдини олитш учун ҳамда энг кўп умумий укалаш сифатида қўлланилади. Тери фуцнкциясини яхшиловчи косметик укалаш ҳам шу туркумга киради ; 3) спорт укалаш, унинг мақсади организмнинг функционал имкониятларини ошириш ва спортчида чарчаш аломатларини бартараф этишдан иборатдир. Ундан спортчилар спортив чиниқишдан олдин разминка ҳамда чарчаганда фойдаланади.