Маълумки ҳар хил моддалар яъни металлар, минераллар, суюқлик ва газларнинг ҳажмлари бирдай бўлганда, массалари турлича бўлади. Аксинча массалари бир хил бўлган турли моддаларнинг ҳажмлари турлича бўлади. Масалан, массаси 1 т бўлган темир ғўла 0,13 м3 ҳажмга эга бўлган холда 1 т музнинг ҳажми 1,1 м3 га тенг бўлади, яъни музнинг ҳажми 9 марта катта. Бунинг сабаби моддалар бир-биридан "зичлик" деб аталувчи катталик билан фарқ қилади.