Мавзунинг долзарблиги. XX асрнинг охирги ўн йиллигида танатология, ўлим ва барҳаётлик муаммосига қизиқишнинг кучайиши фалсафа фанининг ушбу муаммони фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилишига олиб келди. Дарҳақиқат, “…танатология ўлим, унинг сабаблари, механизми ва белгиларини шунингдек, ўлим олди азобларини енгиллаштириш муаммоларини ўрганадиган фалсафий таълимотлар”дан биридир. Танатология ҳаёт, ўлим, барҳаётлик тушунчаларини уйғунлаштиради. Зеро, бу тушунчалар инсон маънавий дунёсининг таркибий қисмидир.