Филяриатлар паразит нематодаларнинг кўп сонли ва кенг тарқалган гуруҳи бўлиб, одам ва ҳайвонларда ўта ҳавфли «филяриатоз» касалликларини келтириб чиқаради. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БССТ) маълумотига кўра, «Дунёнинг субтропик ва тропик ҳудудларида яшовчи аҳолининг 120 миллионга яқини филяриатозлар билан зарарланган бўлиб, уларнинг 40 миллионга яқини лимфатик филяриатоз ва лимфатик шиш асорати сабабли ҳозирда ногирондир» .