Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида мустақил, ҳуқуқий-демократик жамият қуриш йўлидан бораётган давлатимиз учун баркамол авлод тарбияси муаммолари устувор сиёсат даражасига кўтарилди. Бунда ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда халқимизнинг асрлар давомида яратган бой маънавий мероси – умрбоқий қадриятлари ва анъаналаридан фойдаланиш муҳимдир.