Бугунги кунда дунё бўйича қурилиш соҳасида цементлар ишлаб чиқариш йилига бир неча миллиард тоннагача ўсиб кетди, бу соҳада Хитой (2 млрд. т), Ҳиндистон (290 млн. т), АҚШ (86 млн. т), Россия (80 млн.т.), Индонезия (63 млн.т), Туркия, Япония ва Жанубий Корея (56 млн. т), Германия ва Эрон (53 млн. т) каби мамлакатлар етакчилик қилади. Шу жиҳатдан цементларнинг сувга чидамлигини ва махсус сифатларини оширишда композицион портландцементлар олиш билан боғлиқ йўналишларда илмий тадқиқотлар ривожланмоқда