Жаҳонда репродуктив саломатликни сақлаб қолиш муаммолари тобора долзарб бўлиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳайз олди синдроми (ҲОС) ижтимоий, шахсий, тиббий, ҳаёт сифатига таъсир этувчи ва ишга лаёқатли ёшдаги аёлларда учрайдиган, оғир климактерик бузилишларга олиб келадиган ҳолатдир.