Бугунги кунда Амударё ва Сирдарё сувларининг Орол денгизига қуйилиши кескин камайи-ши ва Орол денгизининг қуриши туфайли Оролбўйи ҳудудидаги экологик мувозанат издан чиқди, ташқи муҳит таназзулга юз тутди ва оқибатда яшаш учун ўта хавфли шароит юзага келди. Атроф-муҳитга табиий ва антропоген салбий таъсир туфайли Орол денгизи ҳавзасида инсон саломатлигига муайян хавф солувчи ўта хавфли ижтимоий-иқтисодий ва санитария-эпидемиологик вазият юзага келди.