Ушбу методик қўлланмада Адабиёт инсон руҳи ва қалбининг таржимони ва айни чоғда тарбиячиси саналади. Шу боис ҳам инсон маънавий-ахлоқий ҳаёти шахс камолатида одимий равишда адабиётга таянилган ва адабиётдан фойдаланилган.
Демак, адабиёт шахс тарбиясида бош омил экан, унда ўз-ўзидан ҳар бир халққа хос миллий ғоялар, миллий руҳ акс этиши табиий. Шу асосда эса ёшлар, келажак авлод қалбига миллий хусусиятлар: анъана ва ҳақиқатлар, қадриятлар ва эътиқодлар сингдирилади.
Зеро,миллийлик юксак тушунча бўлиб, Президент И.А.Каримов ҳам “Ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур ,, ,-деб бежиз такидланмаган эди.1.