Мазкур методик тавсияда асосан умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган билимлар беллашуви вилоят босқичи натижаларига кўра аниқланган ва 2015-2016 ўқув йилида таълим сифати мониторинги натижасида аниқланган ўқувчилар ўзлаштириши қийин бўлган ва бўш ўзлаштирилган мавзулар учун зарур бўладиган метод, усул ёки услублар, шунингдек, дарс ишланмалари келтириб ўтилган. Ушбу методик тавсия ижтимоий фанлардан дарс ўтадиган ўқитувчи, педагог ходимлар ва барча таълим соҳасининг мазкур йўналишига қизиқувчи тингловчиларга мўлжалланган.