Ушбу услубий кўрсатма «Менежмент» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда талабалар томонидан II-семестрда “Иқтисодий география ” фанидан курс ишини бажариш бўйича кўрсатмалар берилган.
Услубий кўсатмада талабаларда иқтисодий тафаккурни шаклланишида курс ишининг роли, курс ишини бажариш тартиби, курс иши мавзусини танлаш, мавзуни ёритиш жараёнида адабиётлар билан ишлаш, курс ишини таркиби, унинг ҳажми ва уни тартибга келтириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, карталар ва картодиограммалар, картограмма ва диограммаларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилган.