Иссиқлик энергиясини механик энергияга айлантирувчи қурилма иссиқлик машинаси дейилади. Иссиқлик машиналарига буғ машиналари, ички ёнув двигателлари, буғ трубинаси, турли хил ракеталар (КРД-кимёвий ракета двигатели, ЯДР-ядро ракета двигатели, ЭРД-электродинамик ракета двигатели) киради. Иссиқлик машиналарининг ишлаши даврий равишда такрорланиб турадиган термодинамик жараёнларга асосланган. Бундай даврий жараёнларда иссиқлик аввал системага узатилади, у ташқи кучларга қарши маълум иш бажаргандан сўнг, қолдиқ иссиқлик миқдори системадан чиқарилади.