Оила – халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан биридир. Мамлакатимиздаги ижтимоий демографик аҳволнинг муҳим хусусияти – жамиятнинг асоси бўлган кучли оила тизимидир. Барчамизга маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва тараққиёт, ислоҳотлар сиёсатининг стратегик мақсади ҳуқуқий демократик давлат ва бозор иқтисодиётига асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат.