Жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси XXI аср бўсағасида турар экан, ортда қолган йиллар қадрини баҳолашга ва келажак ҳаётининг турли жабҳаларини белгилаб олишга уриниши табиийдир. Жумладан, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётганлар ҳам бундан мустасно эмас.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан - кунга кучайиб бормоқда, бунинг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи - талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан таълим жараёнида ўқувчи - талаба асосий фигурага айланади.