Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) 1991 йилнинг декабр ойида ташкил топди. Унга Болтиқбўйи мамлакатларидан ташқари Россия Федерацияси, Укра-ина, Беларусь, Арманистон, Гру-зия, Озарбайжон, Марказий Осиёда – Тожикистон, Кирғи-зистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўз-бекистон аъзо бўлиб кирди.
Қадимий тарих ва бой миллий ҳамда маданий анъаналар-га эга бўлган бу мамлакатлар халқларининг адабиёти ва уларда яратилган бадиий асарлар жаҳон адабиётининг дурдоналарини ташкил қилади. Уларнинг энг саралари А.М.Горький ташкил қилган 200 жилдли ”Жаҳон адабиёти кутубхонаси” мажмуасида чоп этилган. Бу адабиётлар анъанавий тарзда уюштириб турилган республикалараро ҳафталиклар ва ўн кунликлар ҳамда машҳур адабиёт намояндаларининг таваллуд кунларига бағишланган тадбирлар муносабати билан бир-бирларининг асарларини таржима қилиб, ўзаро озиқланди ва таъсирланди.