Ушбу услубий кўрсатма 5521200 —«Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш» ва 5140900 Касб таълими («Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш») таълим йуналишларининг Давлат таълим стандартлари, ўкув режалари ва ўкув дастурларига асосан тайёрланди.
Услубий кўрсатма кундузги ва сиртки бўлим талабалари учун «Транспорт воситаларини техник эксплуатацияси» фани бўйича тажриба ишларини бажариш учун тавсия этилган. Мазкур кўрсатмалар талабаларнинг «Транспорт воситаларини техник эксплуатацияси» фани бўйича олган назарий билимларини тажрибада мустахкамлаш, кўриш ва тушуниш ҳамда талабаларда адабиётлардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш имконияти беради.