Тадқиқотнинг мақсади Нодира адабий меросининг адабий муҳитдаги ўрнини аниқлаш, шоира ижодининг асосий жанрлари, ғоя ва мавзуларини белгилаш, ижодкорнинг воқеликка муносабати, даврни бадиий идрок этиш даражасини аниқлаш, анъанавийлик ва ўзига хослигини бадиий маҳорат нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.