Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини эълон қилиши, ўтмиш тарихимизнинг, миллий анъана ва қадриятларнинг тикланиши муносабати билан ижтимоий фанлар, жумладан, „Этика” ва „Эстетика” фанлари олдида янги вазифалар пайдо бўлди. Мазкур ўқув қўлланма ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, юридик институт талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда маъруза матнлари, адабиётлар рўйхати, таянч тушунчалар ва тестлар берилган.