Мақсад: чет тилини ўрганувчиларнинг кундалик, илмий ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориши учун чет тилида коммуникатив компетенциясини шакллантириш.
Чет тили коммуникатив компетенцияси – ўрганилаётган чет тили бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни мулоқот жараёнида қўллаш қобилияти.
Лингвистик компетенция – тил материали (фонетика, лексика, грамматика) ҳақида билимлар ва нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув) бўйича кўникмаларни эгаллашни назарда тутади.