Педагогикада лойиҳа методининг қўлланилиш тарихи, бир асрдан ортиқроқ вақтга бориб тақалади. Ушбу методнинг асосчиси америкалик файласуф-прагматик, психолог ва педагог Джон Дьюи (1859-1952) ҳисобланади. Унинг фикрича, ўқувчиларга дарс жараёнида синфдан ташқари вабошқа фанларда қўлга киритган билимларини намоён этишга имконият бериш керак.