Таълим сифати мониторинги мактабларда математика ва табиий фанларнинг ўқитилиш сифатига оид халқаро мониторинг тадқиқоти TIMSS дунёнинг 60 дан ортиқ давлатидаги таълим тизимларини таққослаш, таълим сифатига таъсир этган омилларни аниқлаш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида аниқ ва табиий фанлардан ўқувчиларнинг билимларини қиёсий таққослаш, уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган баҳолаш дастури ишлаб чиқилган бўлиб 4 йилда бир марта амалга оширилиб уларнинг рейтинги аниқланган. Ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини баҳолаш халқаро Ассоциацияси томонидан дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларида бошланғич таълим даражаси ва сифатини қиёсий таққослаш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш, бошланғич синф ўқувчиларида она тили ва ўқишга оид билимларини оширишга қаратилган PIRLS халқаро баҳолаш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар беш йилда бир марта ташкил этиб келинмоқда.