Модернизация ҳар доим мавжуд жараёнларнинг фандаги янгиликларга асосланган ҳолда такомиллаштирилиши билан изоҳланади. Шу нарса аёнки, ўқув жараёнини бошқариш умумилмий, методологик тамойилларга таянилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Ўқув жараёнини модернизациялашнинг муҳим воситаси сифатида бошланғич синф ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда уни бошқаришга йўналтирилган таълим мазмунини кўриб чиқишни тақозо қилади. Инновацион педагогик фаолиятни таҳлил қилиш ўқитиш ва тарбиялаш анъанавий оммавий амалиётини инновацион фаолият хусусиятлари билан солиштиришни назарда тутади. Инновацион ва анъанавий педагогик фаолият ўртасида умумийлик, ўхшашлик мавжудлигини кўрсатади. Бу умумийлик шундай йўл билан аниқланади: инновацион педагогик фаолият ўрганилади; умумлаштирилади; амалиётга тадбиқ этилади.