Кейинги пайтларда бадиий адабиётда хийла кўзга ташланиб қолган «баъзи» муаллифлар борки, улар ҳеч бир ўзи қилаётган ишнинг оқибатини ўйламасдан «тўғридан-тўғри» сатрма-сатр матнни кўчириб «ўзиники» қилиб эълон қилаётирлар. Бу ҳол адабиётшунослик илмида ҳам кўзга ташланмоқда. Ёзувчилар уюшмаси ташaббуси билан «Кафтдаги ниҳол» номли ёшлар баёзи тўплами чоп қилинди.