Бола ривожланишининг яна бир муҳим даври бу 3 ёш атрофидаги давр ҳисобланади. Кўп ота-оналар билан суҳбатлашганда шу нарса аён бўладики, бу даврда ўзига хос қайсарлик, ўзини мустақил этиб кўрсатишга ҳаракат қилиш, ўз айтганини қилишга ва қилдиришга интилиш каби хусусиятлар ифодаланиши кўпроқ кузатилар экан.