Боладаги ёшга боғлиқ руҳий инқироз даврлари ҳақида.Инсон ўз ҳаёти мобайнида турли даврларни бошидан кечиради, лекин болалик даври унинг шахс сифатида шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, оила муҳитидаги ўзаро муносабат ва мулоқотнинг бола шахсий фазилатлари ва хислатларига таъсири сезиларлидир.Бу инқироз даврларида қайси хусусиятлар кузатилишини билиш бола тарбиясида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олишга ёрдам беради.