Никоҳ – бу икки жинсдаги шахсларнинг ўзаро розилик, тенглик, ихтиёрийлик асосида Оила қонунчилиги нормаларида белгилаб қўйилган никоҳ тузиш тартиби ва шартларига риоя этиб, аҳднома асосида тузиладиган иттифоқдир. Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади (Оила коедксининг 14-моддаси).