Ушбу ўқув-услубий қўлланма “Ўзбекистонда оила институтини ривожлантириш ҳамда баркамол авлод тарбиясининг маънавий-ҳуқуқий, тиббий-психологик ва демографик омилларини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида яратилди.
Ўқув-услубий қўлланмада миллий қадриятлар тушунчаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида демократия ва инсонпарварлик ғояларига асосланган миллий қадриятларнинг ифодаланиши, оилани мустаҳкамлашда миллий қадриятлар ва миллий меросимизнинг ўрни ва аҳамияти баён этилган.
Услубий-қўлланма кенг китобхонлар оммаси ва оилавий муносабатлар билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.