Ҳозирги давр — дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Дунёда глобаллашув, ахборот оқимининг тезлашуви ва интенсивлашуви, универсал технологиялар билан боғлиқ умумбашарий жараёнлар ҳам тобора чуқурлашиб бормоқда.