Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига назар ташлар эканмиз, эътиқод масаласида ҳам ўрнак олгулик жиҳатдарни кўрамиз. Кучли диний билимга эга бўлган Соҳибқирон дин пешволари ва уламоларни қадрлаган ҳам қўллаб-қувватлаган. Амир Темур марказлашган давлатни адолат тамойилига асосланиб, олиму уламолар маслаҳатларига амал қилиб, кенгаш ва машварат асосида бошқарди. Амир Темур умри давомида тўртта пирга эътиқод қилди ва уларнинг маслаҳатлари билан иш тутди.