Оила ризқ-рўзи рамзи ҳисобланган энг асосий уй-рўзғор буюмларидан бири ҳисобланган қозонсиз хонадонни топиш жуда қийин, албатта. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида қайд этилганидек: “Қозон турли таомлар пишириш, тайёрлаш ва сув иситиш учун чўяндан қуйиб тайёрланадиган рўзғор буюми”.