Темур даврига оид энг илк манбалардан бири фиқҳшунос Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал-Ислом Яздийнинг «Рўзномаи ғазовоти Ҳиндистон» асари бўлиб, бунда Амирнинг Ҳиндистонга юриши кундалиги берилган. Бу «Кундалик» шахсан Амир Темурнинг топшириғи билан олим томонидан 1399-1403 йиллар оралиғида ёзилган.