Бошликнинг кенг-мўлгина хонаси. Иккита ёнма-ён шкаф китобларга тўла. Бурчакда сейф, оёқли радиоприёмник. Дераза токчасида хонаки гуллар барк уриб турибди. Катта қадимги столда жуссаси кичкинагина, қотма, юзи ғижимлаб ташланган қоғоздай ажинларга тўла бошлиқ — Салим Соипович ўтирибди. Стол усти қороз, газета ва турли рангдаги папкаларга тўла, улар орасидан бошлиқнинг муштдайгина калласи зўрға кўринади. Девор тагига қўйилган узун стол атрофига эса ходимлар тизилишган. Ҳамма жим, фақат девордаги электр соатнинг мили ҳар замонда лик этиб ғирқиллаган овоз чиқаради.