Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ўз олдига эркин, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Мазкур мақсадга эришиш жараёнида босқичма босқич фуқаролик жамиятининг таркибий институтларини, хусусан, унинг мухим бўғини ҳисобланган жамоат ташкилотларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, ошириш борасида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.