Таълимда компетенциявий ёндошув дейилганда, ўқувчиларнинг шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётларида учрайдиган вазиятларда эгаллаган турли типдаги малакаларини самарали равишда қўллашга ўргатиш тушунилади.
Биология ҳаёт ҳақидаги фан бўлиб, ўқув дастуридан назарий дарс шакли билан биргаликда лаборатория ишлари ва амалий машғулотлар ҳам ўрин олган. Жумладан, 6-синф ботаника ўқув дастуридан 3 та амалий иш ўрин олган бўлиб, улар “Маданий ўсимликлар уруғларининг унувчанлигини аниқлаш юзасидан амалий иш”, “Аниқлагич билан ишлаш” ва “Хона ўсимликларини кўпайтириш юзасидан амалий иш” мавзуларидаги амалий машғулотларидир.