Бугунги кунда дунёда кузатилаётган уруш-талофатлар, бузғунчилик ва инқилобий ҳаракатлар кўп жиҳатдан ахборот хуружлари таъсирида рўй бермоқда. Янги минг йилликда ахборот қудратли қуролга айланди. Шу боис айрим бузғунчи кучлар ундан ўз манфаати йўлида, ғаразли мақсадларда фойдаланмоқда.