(Рус халқ эртаги)
Бу воқеа жуда қадим замонларда юз берган экан Киевдан сал нарида бир даҳшатли аждаҳо пайдо бўлибди. Аждаҳо шаҳарга бало-қазодай ҳар куни бир бостириб кираканда, кўп одамларни ўлжа олиб, инига ташиб кетар экан. Кейин уларни битта қўймай павқос туширар экан. Бир куни у подшоҳнинг қизини ҳам олиб кетибди. Лекин аждаҳо подшоҳни қизини емабди, балки қочиб кетолмайдиган қилиб, қамаб қўйибди. Малика билан бирга унинг яхши кўрган бир лайчаси эргашиб келган экан.