Мультимедиа – бу бир неча маълумот тақдим этиш воситаларининг бир тизимга бирлашиши. Одатда мультимедиа деганда, матн, овоз, графика, анимация элементлари, видеолавҳа ва фазовий моделлаштириш каби ахборот тақдим этиш воситаларининг компьютер тизимидаги бирлашиши тушунилади. Бундай воситаларнинг бирлашиши ахборот қабул қилишнинг янги сифатли даражасини таъминлайди.