Атойи 15-аср Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган, туркча ва форчада ижод қилган мумтоз шоир. Алишер Навоий «Насоим ул-маҳаббат» («Муҳаббат шабадалари») асарида шоир хусусида қуйидаги маълумотларни ёзади:.
Мавлоно Атойи Балхда бўлур эрди. Исмоил ота (Аҳмад Яссавийнинг иниси Иброҳим отанинг ўғли) фарзандларидиндур, дарвешваш ва хушхулқ, мунбасит (очиқ чеҳрали) киши эрди. Ўз замонида шеъри атрок (туркий тилда сўзловчилар) орасида кўп шуҳрат тутти. Бу матлаъ анингдурким:
Ул санамким су(в) яқосинда паритек ўлтурур,
Ғояти нозуклугиндин сув била ютса бўлур.