Ҳозирги пайтда мамалакатимизда таълим-тарбия жараёниучун яратилган имкониятларни, шу жумладан техник имкониятларни мустақилликка эришгунимизга қадар бўлган имкониятлар билан таққослаб ҳам бўлмайди. Айниқса, кейинги йилларда таълим-тарбия жараёнига кириб келган компьютер техникаси ва ахборот–коммуникация воситалари бу соҳадаги дунёқарашларимизни ўзгартириб юборди.
Республикамизда таълим тизимининг асосини юқори сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этиб бормоқда. Унинг яратилиши ва ривожланиши техник жиҳатдан мураккаб саналади, аммо бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришни,таълимда ахборот технологияларини жорий этишга хизмат этишга хизмат қилади.