Таълимда интерактив методларни қўллашнинг асосий мақсади ўқувчиларни фаол таълим олиш жараёнига жалб қилишдан иборат. Интерактив методларнинг асосида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятигина эмас, балки таълим олаётган ҳар бир ўқувчи билан бошка ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги дидактик фаолият кўрсатиши туради.