Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва миллий мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўтган йигирма йил мобайнидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёндаги ҳаракатлар республика аҳолисининг руҳий, ҳамда яратувчилик куч-қувватини кўтарди, уларни яқин ва узоқ ўтмишни, ҳаётнинг ҳамма соҳаларидаги тараққиёт учун интеллектуал, ижодий потенциалини англашга ундади. Бу эса биринчи навбатда ўтмиш тарихий хотираларини тиклаш ёрдамида ҳозирги даврни, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги содир бўлаётган жараёнларни чуқур англаб етишни тақозо қилади.