Ўзбек халқи доим жаҳон саҳнасида ўзининг салмоқли мавқеига эга бўлиб келган. Жаҳон тарихини холис варақлаган одам бунга амин бўлади. Айни шу сабабдан элимиз бағрикенглиги билан машҳур. Аждодларимиз қўшни халқлар маданиятига, турмуш тарзига эътибор билан қараган, ўзларидан мерос қолдирган ўлмас маънавий обидаларни турли тилларда яратишган. Дарҳақиқат, “ўз кучига ишонган халқнинг бағри кенг бўлади” , дейди Президент Ислом Каримов.