Мазкур методик қўлланмада умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат таълими дарсларини ташкил этиш, ушбу жараёнда пластмассага ишлов бериш бўлимини ўқитиш методикаси ҳамда мавзуларни ўқувчиларга етказиш бўйича тавсиялар берилган. Методик қўлланмадан умумий ўрта таълим муасссасаси меҳнат таълими ўқитувчилари, ўқувчилар шунингдек, меҳнат таълими йўналиши талабалари, магистрлар, методистлар, ўқитувчилар ва малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.